21:10 | 06.08.24

                       

Самарқандда эркак итни машинага боғлаб, судраб юрди

Самарқандда 29 ёшли эркак итни машинага боғлаб, йўл бўйлаб судраб юрди. Оқибатда эркак жавобгарликка тортилди.

Яқинда ижтимоий тармоқларда ҳаракатланаётган машинага боғланган итнинг видеоси тарқалганди.

Маълум бўлишича, ҳодиса Самарқандда содир бўлган. У 29 ёшли маҳаллий фуқаролиги аниқланган.

Мазкур шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111 моддаси (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан баённома тузилган.

Фото: Ekolog.uz.

Эркак (1 миллион 20 минг сўм) миқдорида жарима тўлаши керак.

 

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: