16:24 | 10.07.24
Самарқандда эркак катлован қазиб, қўшнисининг уйини бузиб юборгани айтилди. Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.
Ижтимоий тармоқларда «Самарқандда қўшни яна котлован ковлаб қўшнисини уйини қулатди» сарлавҳаси остида видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги маълумот берди.
Маълум қилинишича, тарқатилаётган материалда ҳолатнинг айнан Самарқанд вилоятида содир бўлганини изоҳловчи бирор маълумот келтирилмаган.
«Шунингдек, диққат билан тингланса, тасвир ортида инсонларнинг чет тилида сўзлашаётганини ҳам эшитиш мумкин», дейилади хабарда.
Тезкор ўрганиш ишлари давомида Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги Бош бошқармаси томонидан вилоятнинг бирорта ҳудудида уй-жой қулаши билан боғлиқ ҳодиса рўй бермагани аниқланган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: