11:01 | 28.06.24

                       

Самарқандда эркак ўгай ўғлини камар билан калтаклади

Самарқандда эркак ўгай ўғлини камар билан калтаклади. 6 ёшли бола тан жароҳатлари билан даволанмоқда.

Ижтимоий тармоқларда эркак кичик ёшдаги болани камар билан калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан кузатувга олинди.

Аниқланишича, 2024 йилнинг 23 июнь куни Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида яшовчи 36 ёшли эркак ўзи билан бирга 2024 йилдан шаърий никоҳда бўлган аёлнинг 2017 йилда туғилган, 6 ёшли ўғлини камар билан калтаклаган.

Ҳолат юзасидан 24 июнь куни терговга қадар текширув бошланди. Вояга етмаган О.Э. да тан жароҳатлари аниқланиб, ҳозирда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Бу борада суд тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Шунингдек, эркак Тойлоқ тумани тиббиёт бирлашмаси тиббий кўригидан ўтказилганда, унинг руҳиятида ўзгаришлар борлиги аниқланиб, Самарқанд вилояти руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилди ва унинг ҳолати юзасидан суд-психиатрик экспертиза тайинланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда.
Бу ҳақда қўшимча ахборот берилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: