18:13 | 10.07.24
Самарқандда фуқаро танишининг бошига болта билан уриб, оғир тан жароҳати етказди. Жабрланувчи шифохонага ётқизилган.
Самарқандда танишига оғир тан жароҳати етказган фуқаро процессуал тартибда ушланди. Бу ҳақда ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 8 июль куни соат 10:30 ларда С.Ш. таниши, Қ.Р. билан ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашиб қолган. Оқибатда, Қ.Р. бошқарувидаги Тico русумли автомашинаси юкхонасида бўлган хўжалик болтаси билан С.Ш.нинг бош соҳасининг орқа қисмига бир маротаба уриб, оғир тан жароҳати етказган. С.Ш. оғир тан жароҳатлари билан тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Ҳолат юзасидан Иштихон тумани ИИБ хузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми «л» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: