19:42 | 20.08.24
Самарқандда фуқароларни чет элга юборишни ваъда қилган шахс ушланди. У жабрланувчилардан жами 10 400 АҚШ долларини олган.
Нуробод туманида Англия давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура Департменти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нуробод туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Э.Х. гўёки Англия давлатидаги фирмада ишловчи танишлари ёрдамида 5 нафар фуқарони ушбу давлатга ишга юборишини ваъда қилиб, уларнинг жами 10 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: