11:33 | 28.06.24

                       

Самарқандда ЙТҲ содир қилган «мойкачи» йигит ҳақида қўшимча маълумот берилди

Самарқандда ЙТҲ содир қилган «мойкачи» йигит ҳудди шу машинада пиёдани уриб юборишига бир бахя қолгани аниқланди. Ички ишлар идорасида ўзини ўлдириб қўйиш ҳолатига тушиб қолганидан қўрқиб, машина эгаси барча харажатларни ўзи қоплашини айтган (видео).

Самарқандда «мойкачи» йигит 50 минг долларлик машинада ЙТҲ содир қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Bugun.uz’га маълум бўлишича, йигит машинани ҳайдаётганда пиёдани уриб юборишига бир бахя қолган. Шундан сўнг машинани кутилмаганда ўнгга буриб, тўхтаб турган юк машинасига урган. Юк машинаси эгаси «102» рақамига қўнғироқ қилган ва машина эгасидан зарарни ундириб беришни талаб қилган.

Айтилишича, «Мойкачи» идорага чақирилганда шок ҳолатига тушиб қолган. Ўзини ўлдириб қўймаслиги учун машинанинг эгаси барча зарарни ўзи қоплаб беришини айтган. Шу сабабли йигитдан ҳеч қанча пул олинмаган.

Аввалроқ ундан ЙТҲ сабаби сўралганида «олдимдан машина чиқиб қолди» деб алдаган.

Маълумотларга кўра, машина 2023 йил 67 минг 500 долларга сотиб олинган. Кейинчалик қўшимча деталлар қўшилиши билан машина тахминан 70 минг долларга баҳоланган. Ички ишлар идораларида юк машинаси эгаси ва ЙТХ содир бўлган машина эгаси йигитдан зарарни қоплаб беришини сўраганида у шокка тушиб, ўзини ўлдириш ҳолатига келган. Машина эгаси бундан қўрқиб кетгани учун, барча харажатларни ўзи қоплаб беришини айтган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: