13:27 | 11.11.24

                       

Самарқандда Lacetti бетон тўсиққа урилиб ағдарилди

Самарқанднинг Пайариқ туманида юқори тезликда ҳаракатланган Lacetti бетон тўсиққа урилиб ағдарилди. Ҳайдовчининг аҳволи ҳақида маълумот берилди.

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 10 ноябрь куни юқори тезликда ҳаракатланган Lacetti бетон тўсиққа урилиб ағдарилди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Фото: Самарқанд Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси

Маълум бўлишича, воқеа саҳар соат 05:00 атрофида туман ҳудудидан ўтувчи 4Р-49 автомобиль йўлининг 12 километрида содир бўлган. Аниқланишича, Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси тезликни меъёридан ошириб, руль назоратини йўқотган ва йўлнинг ўнг томонидаги бетон тўсиққа урилган.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи тан жароҳати олиб, тиббий ёрдам учун туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Ҳозирда туман ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.