11:25 | 14.08.24
Самарқандда мактаб ўқувчиси Lacetti машинасида 4 ёшли болани уриб юборди. Бола воқеа жойида вафот этган.
Самарқандда мактаб ўқувчиси бошқарувидаги машина ЙТҲ содир қилди.
Қайд этилишича, ҳали ҳайдовчилик гувоҳномасини олмаган мактаб ўқувчиси Lacetti русумли автомобилни маълум йўналишда ҳайдаб бориб, йўлнинг қатнов қисмига югуриб чиққан вояга етмаган болани уриб юбориб, ЙТҲ содир қилган.
8 август куни содир бўлган ЙТҲда вояга етмаган бола олган оғир тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.
«Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 266 моддаси, 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилиган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — деди маъсуллардан бири.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: