15:11 | 24.06.24

                       

Самарқандда МЧЖ раҳбари 850 млн сўм ўмарди

Самарқандда МЧЖ раҳбари 850 млн сўм ўмарди. Шу каби ҳолат Боёвут туманида ҳам содир бўлган.

Самарқандда кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Оқдарё туманида фаолият юритувчи «М.В.» МЧЖ раҳбари О.Ш. ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1 млрд сўм имтиёзли кредит эвазига харид қилинган маиший техника воситалари ва юмшоқ мебелларни нақд пулга сотиб юбориб, 850 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда “B-M.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар мактабгача таълим муассасасини реконструкция қилиш учун тижорат банки филиалидан ажратилган имтиёзли кредит маблағининг 549,6 млн сўмини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: