14:01 | 25.06.24
Самарқандда «мойкачи» йигит бировнинг машинасида ЙТҲ содир қилди. У KIA ва Lacetti билан тўқнашган.
«Самарқандда мойкачи бола 50 минг доллар атрофида турадиган машинани ўзбошимчалик билан ҳайдаб шу аҳволга солибди» сарлавҳаси остида тарқалган ҳолат юзасидан муносабат билдирилди.
2024- йил 20- июнь куни соат 17:00 лар атрофида Самарқанд шаҳар Ўзбекистон кўчасида «KIA BONGO lll», Lacetti ва «ZEEKR 001 MR7001BEV18» русумли транспорт воситалари иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Оқибатда тан жароҳати олган ва вафот этганлар мавжуд эмас. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилган ҳолда автомашинасини бошқаришларини сўраб қоламиз», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: