7:39 | 09.07.24

                       

Самарқандда Nexia каналга тушиб кетди

Самарқандда Nexia каналга тушиб кетди. Бунга машинадаги техник носозлик сабаб бўлган (видео).

Самарқандда Nexia билан содир бўлган ЙТҲда тан жароҳати олганлар йўқ. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йил 7 июль куни соат 13:30 лар атрофида Самарқанд шаҳрида Nexia-2 русумли автомобиль ҳаракатланиб кетаётганда, йўлнинг ўнг томонидан оқиб ўтувчи Сиёб каналига тушиб кетган. Маълумотларга кўра, машинада техник носозлик юзага келган. Оқибатда, ҳайдовчи бошқарувни йўқотган.

ЙТҲда тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ. Автомашинага моддий зарар етган. Машина ФВБ томонидан каналдан олиб чиқилди.

Ҳозирда маъсуллар томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: