7:39 | 27.06.24

                       

Самарқандда Nexia ва 2 та юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Самарқандда Nexia ва 2 та юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда, юк машиналардан бири ёниб кетган (видео).

Самарқандда 3 та транспорт иштирокида содир бўлган ЙТҲда тан жароҳати олганлар йўқ. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йил 26 июнь куни тунги соат 22:30 лар атрофида Жомбой туманидан ўтувчи М-39 «Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши» автомобиль йўлининг 1066-км.да Nexia русумли транспорт воситаси қайрилиб олаётган вақтида МАN юк транспорт воситаси унинг орқасидан келиб, уриб юборган. Оқибатида, Nexiа русумли автомашина қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган ГАЗ русумли транспорт воситасининг олди қисмига урилиб кетган. МAN юк машинаси эса йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган.

Шундан сўнг юк транспорт воситасининг салон қисмида ёнғин содир бўлган. Ёнғин ФВБ томонидан бартараф қилинди.

ЙТҲда оғир тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ҳолат юзасидан Жомбой туман ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: