21:57 | 15.06.24
Самарқандда Nexia ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда, икки нафар йўловчи вафот этган.
Самарқандда Nexia-3 автомобили Isuzu юк машинасига урилиб кетиши оқибатида икки нафар фуқаро вафот этди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024 йил 15 июнь куни соат 12:10 ларда, Иштихон тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 «Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши» автомобиль йўлининг 61 км.да Nexia-3 русумли автомобиль ҳайдовчиси йўл четида тўхтаб турган Isuzu русумли юк автомашинасининг орқа томонидан келиб урилиб, ЙТҲ содир этган.
Оқибатда Nexia-3 русумли автомобиль олд ўриндиғида бўлган йўловчиси олган тан жароҳати туфайли воқеа жойида, автомобилнинг орқа ўриндиғида бўлган йўловчиси эса туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: