10:53 | 11.09.24
Самарқандда мактаб ўқувчилари дарс вақтида мажбурий меҳнатга жалб қилинди.
Самарқандда мажбурий меҳнатга жалб қилингани айтилган ўқувчилар буни дарс доирасида қилгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Ҳолат туман мактабгача ва мактаб таълим бўлими ва ҳамкор ташкилот ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилган. Ўқувчилар 19 апрель куни технология дарсида «Касбим фахрим» тўгараги машғулотларининг «Гулчилик касби, иссиқхона гуллари ва дала гуллари» мавзусидаги дарс доирасида ўз хоҳишлари билан ушбу микро участкага гул экмоқчи бўлганини тушунтириш хатларида маълум қилган.
Бундан ташқари, педагогларнинг мактаб ҳовлисида ободонлаштириш ишлари билан шуғулланаётгаи тасвирланган видеолавҳа 8 август куни олингани аниқланди. 7 август куни мактабда навбатдан ташқари педагогик кенгаши ўтказилган ва йиғилишда директор томонидан ободонлаштириш ишларида ходимларнинг ёрдам бериши таклифи киритилган. Ободонлаштириш ишларида мактабдаги 50 нафар ўқитувчидан 12 нафари ўз хоҳишларига кўра иштирок этган.
Айни пайтда ҳолатни тасвирга олиб ижтимоий тармоқларга тарқатган фуқарони аниқлаш ва унга қонун доирасида чоралар кўриш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: