16:30 | 13.02.24

                       

Самарқандда Ўзбекистоннинг ноёб кўчиб юрувчи ҳайвонларига бағишланган кўргазма очилди

Кўргазмада Марказий Осиё мамлакатлари давлат сектори, дипломатик корпуслар, халқаро ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари раҳбарлари иштирок этган.

13 феврал куни Самарқанддаги Буюк Ипак йўли санъат резиденциясида ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини муҳофаза қилиш Конвенцияси (CMS COP14) тарафлари конференциясининг 14-мажлисига бағишланган «камёб кўчиб юрувчи фауна» расмлар кўргазмаси очилди. Бу ҳақда Bugun.uz мухбир хабар беради.

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, БМТ Бош котиби ўринбосари, ташкилотнинг Атроф-муҳит бўйича дастури (UNEP) ижрочи директори Ингер Андерсен, Тожикистон Республикаси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Баходур Ахмаджон ҳам қатнашиб, кўргазмани очиб берди.

Фото: Bugun.uz

Кўргазмада 2024 йил январ ойида экология вазирлиги томонидан Ўзбекистон бадиий Академияси ва Давлат бадиий музейи билан биргаликда ташкил этилган пленер натижасида олинган 40 нафар ёш рассомнинг 100 га яқин асарлари намойиш этилди.

Фото: Bugun.uz

Кўргазма Самарқанд аҳолиси ва меҳмонлари учун тахминан бир ой давомида очиқ бўлади. Унинг якунлари бўйича республиканинг хизмат кўрсатган рассомларидан ваколатли ҳакамлар ҳайъати томонидан энг яхши ишлар танлаб олинади, уларнинг муаллифлари эса пул мукофотлари билан тақдирланади.

Фото: Bugun.uz

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: