11:01 | 08.07.24

                       

Самарқандда қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланди

Самарқандда қурилиш майдонида қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланди. Улар илдизи билан қазиб ташлаб, йўқ қилинган.

Самарқандда дарахтларни ноқонуний кесиб ташланганларга жиноий иш қўзғатилади. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Экология бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳрида қурилиш ишларини олиб бораётган «С.Е.Ш.» МЧЖ масъуллари томонидан ҳудуддаги 4 туп қимматбаҳо ва 1 туп кам қимматли турдаги дарахт илдизи билан қазиб ташлаб, йўқ қилинган. Ҳолат Самарқанд вилояти Экология бошқармаси Экологик назорат инспекцияси ҳамда шаҳар назорат инспекцияси томонидан олиб борилган назорат рейд тадбири давомида аниқланган.

Ҳозирда, дарахтларнинг йўқ қилиниши оқибатида ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланган. Ҳолатда жиноят аломатлари бўлганлиги учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: