14:12 | 24.06.24

                       

Самарқандда қоидаларни менсимаган ҳайдовчига чора кўрилди

Самарқандда қоидаларни менсимаган ҳайдовчига чора кўрилди. Унинг видеолари ижтимой тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлган.

Самарқандда Spark’да дрифт қилган ҳайдовчига чора кўрилди.

Маълум қилинишича, ҳайдовчи тунда Самарқанд шаҳрининг университет кўчаси бўйлаб Spark автомашинасида турли қилиқлар қилиб, уни видеога олган. Бу видео эса ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлган.

Суриштирув ишлари давомида кўчаларида дрифт қилиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторининг тўхташ ишорасини ҳам менсимай ҳаракатни давом эттирган ҳайдовчи шахси аниқланди ва унга нисбатан қонуний чора қўлланилди. Автомашина эса жарима майдончасидан жой олган.

Аввалроқ, Самарқандда BYD ва Тоyota иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: