17:40 | 10.10.24

                       

Самарқандда «Range Rover» ва «Laсetti» тўқнашувида ҳайдовчилардан бири вафот этди

Самарқандда юқори тезликда ҳаракатланган «Range Rover» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, «Laсetti»га урилди. Оқибатда ҳайдовчилардан бири вафот этган.

Самарқанд шаҳрида 10 октябрь куни «Range Rover» ва «Laсetti» тўқнашиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳодиса соат 01:00 атрофида шаҳарнинг Буюк Ипак йўли кўчасида содир бўлган. «Range Rover» ҳайдовчиси машинада юқори тезликда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган «Laсetti» автомобилини орқа томонидан урган.

Шу билан бирга, машина тўхтай олмасдан йўл четида тўхтаб турган «Damas» автомобилига келиб урилган. Оқибатда «Laсetti» ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича Ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: