16:05 | 10.11.24

                       

Самарқандда сохта «права» олиб берган автомактаб ходими ушланди

Самарқандда фуқарога сохта ҳайдовчилик гувоҳномасини 600 долларга ясаб берган автомактаб ходими ушланди.

Сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси расмийлаштириб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «Г.Ҳ.» автомактаби ўргатувчи устаси Ғ.Қ. фуқаро А.Р.га автомактабда ўқимасдан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериши эвазига 600 АҚШ долларини олгани аниқланган.

Маълум бўлишича, ходим унга сохта гувоҳнома расмийлаштириб берган ва  томонидан 100 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.