17:57 | 13.08.24

                       

Самарқандда «свет»дан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди

Самарқандда 121,1 млн сўмлик «свет»дан ноқонуний фойдаланган МЧЖ иш бошқарувчиси қўлга олинди.

Самарқандда «свет»га ноқонуний уланган МЧЖга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жомбой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Б.К.» МЧЖ иш бошқарувчиси И.П. қуввати 12 кВт/с. бўлган сув насосини электр тармоғига тўғридан-тўғри яширин йўллар билан улаб, жами 121,1 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Хоразмда «свет»дан ноқонуний фойдаланган завод давлатга 4,7 млрд зарар етказгани маълум қилинган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: