11:29 | 24.09.24
Велосипедчи бола жароҳат билан шифохонага ётқизилган.
Самарқанд шаҳрида 23 сентябрь Tracker-2 ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 12 ёшли велосипедчи болани уриб юборди.
Оқибатда велосипедчи бола жароҳат билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Самарқанддаги автоҳалокатда ота ва унинг 13 ёшли қизи ҳалок бўлгани ва Самарқанд тумандан ўтган йўлда «Жигули» қайрилиш тақиқланган жойдан бурилиб, ЙТҲ содир қилиб 14 ёшли бола ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: