20:39 | 08.07.24

                       

Самарқандда уч оёқли скутер сўраган ногирон эркакка ҳокимлик электрон печь совға қилди

Самарқандда уч оёқли скутер сўраган ногирон эркакка ҳокимлик электрон печь совға қилди.

Самарқандда ногиронлиги бор шахсга печь етказиб берилган ҳақида хабар берилган эди. ИҲМА ушбу фуқарога 1 дона скутер олиб берди.

Маълум қилинишича, Ургутлик туғма 1-гуруҳ ногирони Толмас Эгамбердиев 7 йилдан буён битта хонадан чиқмай яшамоқда.

Маҳалла раиси, туман, вилоят ҳокимлари номига, имкони бўлса уч оёқли скутер олиб беришлари бўйича мурожаат қилса, «албатта олиб берамиз»,  деб умидвор қилиб, скутер ўрнига электр печь олиб келишган.

Шунингдек, уч марта одам жўнатиб, Самарқанд шаҳридаги дўконлардан скутер учун шартнома келтирилган.

Бу хабарлар сўнг, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг масъул ходимлари ва Ургут туман «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази мутасаддилари томонидан ҳолат тўлиғича назоратга олинди. Шу куннинг ўзида Ургут «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ташаббуси билан ҳомийлар маблағлари ҳисобидан фуқарога 1 дона скутер олиб берилган.

Маълумотларга кўра, 1-гуруҳ ногирони бўлган фуқаро Толмас Эгамбердиев аввал Ургут туман «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига мурожаат қилмаган.

Аммо, у ёлғиз ногиронлиги бўлган шахс сифатида рўйхатга олинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: