15:12 | 10.08.24

                       

Самарқандда «валютчик» ушланди

Самарқанд шаҳрида ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланган шаҳсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Самарқанд шаҳрида валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахс аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура Бош департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Бқош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими ва Миллия гвардиянинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахс қонунга хилоф равишда жами 3 150 АҚШ долларини фуқарога 39,9 млн сўмга сотган вақтида ушланган.

Фото: Бош департамент.

Унинг ёнидан:

  • 12 424 АҚШ доллари;
  • 200 евро;
  • 9 600 турк лираси;
  • 138 945 Россия рубли;
  • 368 500 Қозоқ тенгеси;
  • 500 минг сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177 моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: