19:45 | 11.08.24

                       

Самарқандда «валютчик» ушланди

Самарқандда «валютчик» ушланди. Унинг ёнидан 12 424 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Самарқанд шаҳрида валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Самарқандда маъсуллар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган О.Б. қонунга хилоф равишда жами 3 150 АҚШ долларини фуқаро А.А.га 39,9 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 12 424 АҚШ доллари, 200 Евро, 9 600 Турк лираси, 138 945 Россия рубли, 368 500 Қозоқ тенгеси ва 500 минг сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: