17:20 | 18.08.24
Самарқандда ёш йигит кекса кишини калтаклади. Ҳодиса сабаби очиқланди (видео).
Самарқандда содир бўлган ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Маълум бўлишича, 2024 йилнинг 10 август кунидан 11 август кунига ўтар кечаси Ургут туманидаги маҳаллалардан бирида яшовчи фуқаронинг томида қўшниси юрганлиги сабабли у ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Оқибатда, улар ўзаро жанжаллашган.
«Мен шаллақилик қилманг деб айтдим. Ўғри кирган деб ўйлаётган эканлар. Лекин ҳеч қандай ўғри кирмаган», — деди ёши катта инсонни урган йигит.
Маълумотларга кўра, ҳозирда маъсуллар томонидан терговга қадар текширув ишлари ўтказилмоқда.
«Унга тинчлик билан кечаси соат 2-3 да мени дарвозамни тагида нима қилишини сўрадим. Салга қизишиб кетгандик, шу ҳодиса содир бўлди», — деди кекса эркак.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: