16:32 | 05.08.24
Самарқандда Тез тиббий ёрдам биносининг ёнида Isuzu юк машинаси ёниб кетди.
Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ матбуот хизмати Паяриқ туманида Isuzu русумли юк машинасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, 5 август куни соат 14:00 да Паяриқ туманида жойлашган туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Тез тиббий ёрдам биносининг ёнида Isuzu русумли юк машинасида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар берилган.
Хабарга кўра, воқеа жойига 3 та Ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:05 да етиб бориб, ёнғин соат 14:30 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: