23:15 | 20.06.24

                       

Самарқандда юк машинаси пастликка қулаб, ёниб кетди

Самарқандда юк машинаси пастликка қулаб, ёниб кетди. Транспортдаги техник носозлик сабабли ҳайдовчи бошқарувни йўқотган (видео).

Самарқандда юк машинаси пастликка тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йил 20 июнь куни соат 21:00 лар атрофида Каттақўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 84- км.да «Навоий-Самарқанд-Бухоро» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган юк транспорт воситасида техник носозлик ҳолати юзага келгани сабабли ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг четки қисми пастликка тушиб кетган ва транспорт воситасида ёнғин юзага келган.

Ёнғин зудлик билан ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган.

Тан жароҳати олганлар ва вафот этганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Каттақўрғон тумани ИИБ ЖХХ ЙХҲБ томонидан дастлабки суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: