14:40 | 03.10.24

                       

Самарқанддаги Бибихоним масжиди реставрация қилинади

Саида Мирзиёева шайха Ал-Маясса бинт Ҳамад бин Халифа Ол Соний билан учрашди. Унда томонлар Самарқанд шаҳридаги Бибихоним масжидини реставрация қилиш лойиҳасини муҳокама қилди.

2 октябрь куни Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева шайха Ал-Маясса бинт Ҳамад бин Халифа Ол Соний билан учрашди.

Маълум бўлишича, томонлар Самарқанд шаҳридаги Бибихоним масжидини реставрация қилиш лойиҳасини муҳокама қилган.

Учрашув якунида Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда «Оға Хон Траст» маданият жамғармаси ва Қатар тараққиёт жамғармаси билан икки томонлама ҳамкорлик шартномалари имзоланган.

«Ўзаро муносабатлар Ўзбекистоннинг маданий мерос объектларини реставрация қилиш соҳасида ҳамкорликда иш олиб боришга қаратилган бўлиб, бу мамлакатимиз учун ҳам, бутун дунё учун ҳам катта аҳамиятга эга», дейди Саида Мирзиёева.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: