20:51 | 09.09.24
Самарқанддаги «дом»лардан бирида даҳшатли портлаш содир бўлиб, уй ёниб кетди (видео).
Самарқанд шаҳри, Беруний кўчасида жойлашган 86-уйнинг 3-қаватидаги хонадонлардан бирида 9 сентябрь куни соат тахминан 17:30 ларда чақнаш содир бўлган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ФВБ матбуот хизмати хабар берди.
Чақнаш оқибатида икки нафар фуқаро тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган. Ҳодиса натижасида ёнғин содир бўлмаган.
Воқеа жойига вилоят ва шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда ёнғин-қутқарув экипажлари, ИИБ, Прокуратура, “Ҳудудгазтаъминот” ва ССБ ходимлари етиб келган.
Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: