14:12 | 19.09.24
Самарқанддаги қабристондан қадимий ва ноёб 2 та дахма ҳамда 1 та қабртош топилди.
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги қабристондан топилган қадимий 2 та дахма ҳамда 1 та қабртош ўрганилди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Пастдарғом туманида яшовчи фуқаролар мурожаатига асосан, Қайрағоч қишлоғида жойлашган «Кўктош» қабристони ҳудудидан топилган қадимий 2 та дахма ҳамда 1 та қабртош ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди.
«Кўктош» қабристони ҳудудидан топилган қадимий дахма ҳамда қабртошлар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги «Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Миллий рўйхатида қайд этилмаган.
Ўрганишлар давомида топилган ноёб тошлар ўрта асрларга оид эканлиги аниқланди. Ушбу топилмаларни тарихий аҳамиятини аниқлаш мақсадида Самарқанд археология институти ходимлари томонидан илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
Пастдарғом тумани ҳокимлигининг 2024 йил 11 сентябрдаги хатига асосан, 2 та қадимий дахма ҳамда 1 та қабртошни Миллий рўйхатга киритиш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, давлат муҳофазасига олиш чоралари кўрилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: