16:46 | 25.04.23 620

Самарқанддан Европага авиапарвозлар йўлга қўйилади

Бу бўйича қитъанинг йирик авиакомпаниялари билан музокаралар олиб борилмоқда

Самарқанд аэропорти Европанинг йирик авиакомпаниялари билан рейслар очиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Air Marakanda бош директорининг алоқалар бўйича ўринбосари Мария Шаравина журналистларга маълум қилди.

Ҳозирда Самарқанддан Европага рейслар мавжуд эмас.

«Биз Европанинг йирик авиакомпаниялари билан қитъа давлатларидан Самарқандга авиақатновлар очиш бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз. Бундан ташқари, яқин келажакда бизнинг янги базавий авиаташувчимиз Air Samarkand Европага ҳамда Яқин Шарқ ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига рейслар қўйиши режалаштирилган», — деди у.

Шаравина йил бошидан буён аэропорт Россия шаҳарларига ҳам парвозлар дастурини сезиларли даражада оширганини, хусусан, Қозон, Уфа, Сочи, Самара, Минералние Водига тўғридан-тўғри рейслар очилганини таъкидлади. Санкт-Петербург, Новосибирск, Москвага парвозлар сони кўпайтирилди. Шунингдек, 21 апрел куни Россиянинг «Победа» лоукостери Москвадан илк парвозини амалга оширди, у ҳафтасига икки марта Самарқандга парвоз қилишни режалаштирмоқда.

Аввалроқ Хитойнинг China Southern Airlines авиакомпанияси Пекин ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам қатновларни тиклаётгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Туркиянинг Turkish Airlines авиакомпанияси Истанбулдан Бухорога мунтазам авиарейслар йўлга қўйиши, Озарбайжондан Самарқандга авиақатновлар йўлга қўйиши ҳақида маълум қилинганди.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 316
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 733
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1081
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 831
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 446
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 935