15:06 | 05.09.23 2613

СамДУ филиалида бетон плита қулаши бўйича жиноят иши қўзғатилди

Аввалроқ университет маъмурияти икки нафар биринчи босқич талабаси жароҳатланганини айтган. Бироқ Бош прокуратура жароҳат олганлар 6 нафар экани, улар ҳозирда шифохонага жойлаштирилганини маълум қилди.

Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиалида бетон плитанинг қулаши оқибатида жароҳатланган фуқаролар сони университет маъмурияти хабар берганидек икки киши эмас, 6 нафар бўлган. Шунингдек, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати рахбари Ҳаёт Шамсутдинов Bugun.uz’ga маълум қилди.

Хабарда айтилишича, жароҳатланган фуқаролар ҳозирда шифохонага жойлаштирилган. Бироқ университет маъмурияти олдинроқ икки нафар талаба жароҳат олганини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 4 сентябр куни соат 09:28 да Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиали фаоллар зали биносининг томидан саҳна қисмининг ўнг бурчагидаги бир дона плита талаба ва ўқитувчилар бўлмаган жойга тушиб кетган. Оқибатда, аввал айтилганидек икки киши эмас, 6 нафар талаба тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Бош прокуратура ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 258-моддаси (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

 


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1009
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 887
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 542
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 456
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1153
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 948