14:47 | 27.11.24

                       

Saneg Тошкентда биринчи АЁҚШни очди

Бектемир туманида, Катта ҳалқа йўлида жойлашган янги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси Saneg тармоғидаги 20 АЁҚШга айланди.

Аввалроқ Тошкентда SEG Tasco бренди билан ҳамкорликда ишлайдиган станциялар фаолият юритган. Янги АЁҚШ пойтахтда биринчи бўлиб компания томонидан тўғридан-тўғри бошқарилади.

Станция саккизта ёқилғи қуйиш колонкаси билан жиҳозланган бўлиб, кунига 1300 тагача автомобилга хизмат кўрсатиш қувватига эга. Автомобил ҳайдовчилари учун АИ-80, АИ-92, АИ-95 ва АИ-98 маркаларини ўз ичига олган ёқилғининг тўлиқ ассортименти, шунингдек, дизел ёқилғиси мавжуд. Электромобил эгалари учун зарядлаш станцияси ҳам кўзда тутилган.

АЁҚШда компаниянинг Бари шаҳридаги Италиядаги заводида ишлаб чиқарилган Санег автомобил мойлари ассортименти тақдим этилган. Ушбу мойлар юқори халқаро стандартларга жавоб беради ва аллақачон автомобил ҳайдовчилари орасида машҳур. Яқин вақт ичида станцияда мойларни алмаштириш учун тезкор пункт очилади, бу мижозларга автомобилларга хизмат кўрсатишда вақтни сезиларли даражада тежаш имконини беради.

Ташриф буюрувчиларга қулайлик яратиш мақсадида АЁҚШ ҳудудида қаҳвахона ва дўкон ҳам фаолият юритмоқда.

«Тошкентда биринчи станциянинг очилиши тармоқ ривожида муҳим қадам бўлди. Биз замонавий талабларга жавоб берадиган сифатли хизматлар кўрсатиш ва автомобил ҳайдовчилари учун имкониятларни кенгайтиришга интиламиз», – деди АЁҚШ тармоғи бошқарувчиси Шоҳжаҳон Аҳмедов.

Бундан ташқари, 2025-йилнинг биринчи чорагида пойтахтимизда мультимодал ёқилғи қуйиш шохобчаси — бензин, дизел ёқилғиси, пропан, метан ҳамда электромобилларга электр энергияси қуйиш учун универсал мажмуа очилади, бу шаҳар транспорт инфратузилмасини ривожлантиришда муҳим қадам бўлади, у турли транспорт турлари эгаларининг эҳтиёжларини қондириш ва замонавий ёқилғи қуйиш хизматларидан фойдаланиш имкониятларини оширади.

Реклама

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: