16:12 | 18.06.24

                       

Саудия Арабистонида ҳаж вақти 14 нафар зиёратчи вафот этди

Саудия Арабистонида ҳаж вақти 14 нафар зиёратчи вафот этди. Аввалроқ мамлакат ССВ одамларни кўчага чиқмасликка чақириб, огоҳлантирган.

Саудия Арабистонида ҳаж вақтида Иорданиядан  келган 14 нафар зиёратчи вафот этди. Бу ҳақда Саудия Ташқи ишлар вазирлигига таяниб Reuters хабар берди.

Маълумотларга кўра, 17 нафар зиёратчи бедарак йўқолган. Аномал жазирама туфайли камида олти нафар зиёратчи ҳалок бўлган: 17 июнь куни кечқурун Маккада ҳаво ҳарорати +47 даражага етиши кутилмоқда. Саудия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳаво ҳарорати кескин кўтарилишидан огоҳлантирган ва зиёратчилардан соат 11:00 дан 15:00 гача очиқ ҳавода бўлмасликни сўраган.

Иордания Ташқи ишлар вазирлиги Саудия ҳукумати билан марҳумларнинг жасадларини уларнинг оилалари хоҳишига кўра дафн этиш ёки ташиш тартиб-қоидаларини мувофиқлаштираётганини айтди.

Reuters маълумотларига кўра, 2015 йилда ҳажда  камида 2070 киши ҳалок бўлган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: