15:55 | 04.03.23 369

Саудия компанияси Ўзбекистонда «яшил» водород ишлаб чиқаришга ихтисослашган завод қуради

Бу бўйича инвестициялар, саноат ва савдо вазири ва компания бошқаруви раиси ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2023 йилнинг 3 март куни Тошкентда вазирлик раҳбари Лазиз Қудратов ва ACWA Power компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунаян ўртасида музокаралар бўлиб ўтгани ҳақида хабар берди.

Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Суҳбатда компаниянинг Ўзбекистондаги лойиҳалар портфелини амалга оширишнинг долзарб масалалари ҳамда томонларни қизиқтирган соҳаларда инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинган.

Қайд этилишича, бугунги кунда компаниянинг Ўзбекистондаги инвестициявий портфели умумий қиймати 4,4 миллиард доллардан ортиқ ва қуввати 4,1 гигаваттдан кўп бўлган 5 та лойиҳадан иборат.

Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Йиғилишда Сирдарё, Бухоро вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида умумий қуввати 2,6 гигаватт бўлган шамол электр станцияларини қуриш бўйича лойиҳаларни амалга оширишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Лойиҳаларни режадан олдин ишга тушириш мақсадида олиб борилаётган ишларни жадаллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар комплексини кўришга келишилди.

Шунингдек, томонлар Самарқанд вилоятида 500 мегаватт қувватга эга қуёш электр станцияси ва Тошкент вилоятида 200 мегаваттли қуёш электр станциясини қуриш лойиҳалари бўйича тегишли лойиҳаолди жараёнлар ниҳоясига етгани ва янги шартномалар тузилганини маълум қилди.

Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Алоҳида тартибда Ўзбекистонда «яшил» водород ишлаб чиқаришга ихтисослашган завод қуриш режалари муҳокама қилинди.

Томонлар, шунингдек, кимё саноати, банк, телекоммуникация, соғлиқни сақлаш, фармацевтика ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги инвестициявий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашди.

Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Музокаралар якунлари бўйича томонлар муҳокама қилинган лойиҳа ва ташаббусларни ўз вақтида ва муваффақиятли амалга ошириш доирасида манзилли чора-тадбирлар кўришга келишиб олди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистонда 10 та қуёш ва шамол электр станцияларини барпо этиш ишлари бошлангани, Ўзбекистонда қуёш ва шамол электр станцияларини харид қилганлик учун компенсация тўланиши, Навоийда Ўзбекистондаги биринчи шамол электр станциясини қуриш лойиҳасини молиялаштириш бўйича битим имзолангани ҳақида хабар берилганди.


Ўзбекистон бўйлаб 3 декабр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистон бўйлаб 3 декабр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

9:15 | 03.12.23 24
Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1660
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 1044
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 639
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 556
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1305