15:11 | 11.09.24

                       

Селена Гомез оғир касалликка чалинганига қарамасдан, она бўлмоқчилигини айтди

«Ҳаётим ташвишга солмоқда, лекин барибир фарзандли бўламан». Селена Гомез оғир касалликка чалинганига қарамасдан, она бўлмоқчилигини айтди.

Селена Гомес фарзанд кўролмаслигини тан олди. Актрисанинг сўзларига кўра, соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ҳомиладор бўлишига йўл қўймайди.

«Ҳеч қачон бу ҳақда гапирмаганман, лекин афсуски, мен фарзанд кўролмайман. Соғлиғимда ўзимнинг ва боламнинг ҳаётига хавф солиши мумкин бўлган кўплаб муаммоларим бор», дейди у Ванитй Фаир нашрига берган интервьюсида.

Аммо Селена она бўлишни хоҳлайди. Хонанданинг таъкидлашича, у суррогат онага мурожаат қилиши ёки бола асраб олиши мумкин.

«Ҳаётим қандай бўлиши мени ташвишга солмоқда, лекин барибир ҳам фарзандли бўламан», дея хулоса қилди Гомес.

Ҳозирда қиз Бенни Бланко билан муносабатда. Жуфтлик яширинча унаштирилган, деб гумон қилинмоқда — папарацци бармоғига унаштирув узугини таққан хонандани суратга олишга муваффақ бўлган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: