17:49 | 18.03.23

                       

Сентоб қишлоғига расман «туризм қишлоғи» мақоми берилди

Қишлоққа олиб борувчи 5 км ички йўл таъмирланди, тунги ёритиш чироқлари, иккита пиёдалар кўприги, иккита селфи ҳудуд, қишлоқнинг рамзий кириш стеллоси, фойдаланишга топширилган

Маданият ва туризм вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги, Нурота тумани ҳокими Азамат Файзиев, Тожикистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Азиз Раҳмонзода,ҳамда туман фаоллари иштирокида Навоий вилоятининг Нурота туманида Сентоб туризм қишлоғининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Маданият ва туризм вазирлиги

«Вилоятимизда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича кўплаб ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, Сентоб қишлоғини «туризм қишлоғи»га айлантириш натижасида 200 га яқин ишсиз аҳоли, жумладан, хотин-қизлар доимий иш ўринларига эга бўлди. Бугунги кунда қишлоқда 30 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти мавжуд. Сентоб қишлоғига мунтазам равишда Англия, Франция, Австрия, Россия ва бошқа давлатлардан хорижий сайёҳлар оқими кузатилмоқда», – деди тадбирни очиб берган Нурота тумани ҳокими Азамат Файзиев.

Тадбирда Маданият ва туризм вазирлиги вакили Лола Раҳмонбоева сўзга чиқиб, давлат раҳбари томонидан туризм соҳасига қаратилаётган эътибор, сайёҳликни ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва туризм қишлоқларининг соҳа ривожидаги ўрни ҳақида сўз юритди.

Фото: Маданият ва туризм вазирлиги

Вазирлик бошқарма бошлиғи ўринбосари Лола Зикриллаева туризм қишлоқларида оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил қилиш жараёнига алоҳида тўхталиб ўтди.

«Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда унинг Навоий вилоятидаги бўлинмаси ташаббуси билан Сентоб қишлоғида бугунга келиб 20 та оилавий меҳмон уйи ва 3 ҳостел фаолият кўрсатмоқда. Уларга белгиланган стандартлар асосида меҳмон уйлари номи туширилган кўрсаткичлар ўрнатилди. Айни дамда туризм қишлоғида 15 дан ортиқ туристик хизмат йўлга қўйилган», – Лола Зикриллаева.

Маданият ва туризм вазирлиги мутасаддилари томонидан Нурота тумани ҳокими Азамат Файзиевга «Сентоб – туризм қишлоғи» эканлигини расман тасдиқловчи сертификат ва ташаккурнома топширилди. Шу билан бирга, Сентоб МФЙ раиси Мурод Мирзоев ҳам ташаккурнома билан тақдирланди. Тожикистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Азиз Раҳмонзода тадбирда сўзга чиқиб, Сентоб қишлоғи аҳолисини туризм қишлоғи мақоми билан табриклади.

Фото: Маданият ва туризм вазирлиги

Туризм қишлоғи очилиш маросимида, шунингдек, миллий қадрият ва анъаналаримиз ўз аксини топган маданият ва спорт дастурлари ҳам намойиш этилди. Қишлоқ аҳли томонидан Наврўз байрамининг асосий таоми ҳисобланган сумалак тайёрланди.

Фото: Маданият ва туризм вазирлиги
Фото: Маданият ва туризм вазирлиги

Туризм инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида қишлоққа олиб борувчи 5 км ички йўл таъмирланди, тунги ёритиш чироқлари, иккита пиёдалар кўприги, иккита селфи ҳудуд, учта санитария-гигиена шохобчаси, Сентоб қишлоғининг рамзий кириш стеллоси, туристик ахборот маркази қурилиб, фойдаланишга шай ҳолатга келтирилди. Оилавий меҳмон уйлари ва ҳостелларга белгиланган стандартлар асосида кўрсаткичлар ўрнатилган.

Фото: Маданият ва туризм вазирлиги
Фото: Маданият ва туризм вазирлиги
Фото: Маданият ва туризм вазирлиги
Фото: Маданият ва туризм вазирлиги
Фото: Маданият ва туризм вазирлиги
Фото: Маданият ва туризм вазирлиги
Фото: Маданият ва туризм вазирлиги

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: