15:29 | 19.10.23 3407

Сентоб UNWTO’нинг туризм қишлоқлари рўйхатига киритилди — Азиз Абдуҳакимов

Сентоб Марказий Осиёда бундай рўйхатга киритилган ягона қишлоққа айланди.

Навоий вилояти Нурота туманидаги Сентоб қишлоғи Бутунжаҳон туризм ташкилотининг туризм қишлоқлари рўйхатига киритилди. Бу ҳақда UNWTO Бош Ассамблеясининг Самарқандда давом этаётган юбилей сессиясида иштирок этаётган Bugun.uz мухбири хабар берди. Фото: Canaan travel

Қайд этилишича, Самарқандда давом этаётган UNWTO Бош Ассамблеяси доирасида «Энг яхши туризм қишлоқлари» номинацияси бўйича тақдирлаш маросими ўтказилган.

Унда Навоий вилояти Нурота туманидаги Сентоб қишлоғи ғолиб деб топилган. Шу тариқа, мазкур ҳудуд Марказий Осиёда бундай мақомга эришган биринчи туризм қишлоғига айланди.

Маросимда сўзга чиққан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Сентобнинг энг яхши туризм қишлоғи дея эълон қилиниши, давлат раҳбари томонидан соҳа ривожи учун қаратилаётган эътибор натижаси эканини таъкидлаган.

«Ўзбекистон Президентининг туризм сектори ва энг аввало, аҳоли турмуш фаровонлигига бўлган эътибори ва ташаббуслари натижасида бугун юртимиз қишлоқларини бутун дунё тан олмоқда. Навоий вилоятидаги Сентоб қишлоғининг ‘Энг яхши туристик қишлоқ’ номинациясидаги ғолиблиги, шубҳасиз, мана шу ислоҳотлар самарасидир!», – дейди вазир.

Маълумот учун, 2023 йилнинг март ойида Сентобга «туризм қишлоғи» мақоми берилганди. Қишлоққа бундай мақом берилиши натижасида 200 га яқин ишсиз аҳоли, асосан хотин-қизлар иш билан таъминланган. Қишлоқда 30 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти мавжуд бўлиб, Сентоб қишлоғига мунтазам равишда Англия, Франция, Австрия, Россия ва бошқа давлатлардан хорижий сайёҳлар оқими кузатилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Bugun.uz Сентобга «туризм қишлоғи» мақоми берилиши муносабати билан ундан репортаж тайёрлаган эди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 974
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 874
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 535
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 445
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1149
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 946