20:25 | 09.07.24
Сергелида 3 та машина иштирокида дахшатли ЙТҲ содир бўлди. Ҳозирда жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатилмоқда (видео).
ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати Сергели туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 9 июль куни соат 19:40 ларда Сергели тумани Қипчоқ кўчасида 3 та автомашина 2 та Spark ва 1 та Тracker русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳозирда ЙТҲ оқибатида 3 нафар фуқароларга тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилиши айтилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз», дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: