14:16 | 20.09.24
Сергилидаги автоҳалокат бўйича батафсил маълумот берилди. 9 ёшли қизча вафот этгани тасдиқланди (видео).
Тошкентда тезлиги юқори BYD мактаб ўқувчисини уриб юборгани ҳақида хабар берилган эди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан батафсил маълумот берди.
Маълум бўлишича, 2024 йилнинг 19 сентябрь куни соат тахминан 13:45 ларда Сергели тумани, Файзли Тошкент кўчасида, 1983 йилда туғилган ҳайдовчи BYD да ҳаракатланиб, пиёдани уриб юборган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вояга етмаган 2015 йилда туғилган Л.С. олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага олиб борилган вақтда вафот этган.
«Марҳуманинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз», дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: