12:50 | 10.07.24

                       

Сергилидаги даҳшатли автоҳалокатда йўловчи аёл вафот этди

Сергилидаги даҳшатли автоҳалокатда йўловчи аёл вафот этди. Яна икки аёл шифохонага ётчизилган (видео).

Сергелида 3 та машина иштирокида дахшатли ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати Bugun.uz’uа маълум қилишича, ҳолат 9 июль куни соат 19:40 ларда содир бўлган.

  • 1981 йилда туғилган (аёл) Д.У. бошқарувида бўлган Spark;
  • 1984 йилда туғилган (эркак) А.А. бошқарувида бўлган Spark;
  • 2002 йилда туғилган (эркак) И.М. бошқарувида бўлган Honda иштирокида йўл транспорт ҳодисаси қайд этилган.

ЙТҲ оқибатида Spark йўловчиси 33 ёшли аёл шифохонада вафот этган, ҳайдовчи аёл эса шифохонага ётқизилган. Шунингдек, Honda йўловчиси 22 ёшли қиз ҳам тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.