10:23 | 01.07.24
«Шаҳло мени ва онамни блоклаб қўйган». Лола синглиси билан муносабатлари ҳақида гапириб берди.
Хонанда Лола Аҳмедова «Миллий» телеканалига берган интервьюсида синглиси Шаҳло нима сабабдан уни ва онасини Instagram’да блоклагани ҳақида гапириб берди.
Унинг айтишича, Шаҳлонинг куйлаш услуби ўзиникидан тубдан фарқ қилади. У ғарб йўналишида кўпроқ ижод қилади. Лоланинг йўналиши миллий эстрада. Шунинг учун иккаласига бирдек мос тушадиган қўшиқ топа олмаган.
«Шаҳлони Instagramда кузатмаслигимга келсак, у мени ва онамни блокка тиқиб қўйган. Биласиз, унинг йўналиши ва кийиниши ҳам бошқача. Уйда биринчи навбатда танқид тошлари Шаҳлога отилади. Кўпинча кийимлари учун. Мен тушунаман Шаҳлони, у замонавий қиз, Москвада евро патокда ўқиган. Унга ярашади ҳам бу услуб. Унинг формати шунақа. Буни тушуниш керак.
Онам Шаҳлонинг Instagram’идаги негатив комментларни ўқиб сиқилиб қоларди. Бир куни Instagram’дан Шаҳлога нимадир жўнатмоқчи бўлиб, уни изласам топилмади. Кейин Шаҳлога Telegram’дан ёздим. ‘Опа, кийинишимни танқид қилаверасизлар, изоҳларни ўқиб сиқиласизлар, шунинг учун саҳифамда онам иккалангизни блоклаб қўйдим’, деди. Кейин онам ‘Яхши қилибсан, блокдан чиқарма, изоҳларни кўрмайин ҳам куймайин ҳам’, деди. Шу-шу биз унинг саҳифасини кузатмай кетдик. Лекин ўртамизда гина сақлаш йўқ. Ҳеч қандай жанжаллар ҳам бўлмаган», — дейди хонанда
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: