12:27 | 08.08.24

                       

Шахматчи Амина Абакарова рақибини ўлдирмоқчи бўлди

Шахматчи Амина Абакарова ўйин вақтида рақибини ўлдирмоқчи бўлди (видео).

Шахматчи Амина Абакарова рақибининг тахтасига симоб суриб, уни заҳарлади.

Қайд этилишича, Доғистон шахмат чемпионатида Абакарова Умайганат Османованинг тахтасига симоб сурганини хавфсизлик камераси кўрсатди. Османова заҳарланиш белгилари билан шифохонага ётқизилган. Абакарова рақибини «қўрқитиш» мақсадида бу ишни қилганини тан олган.

Ҳозирда Абакарова ҳибсда ва уч йилгача қамоқ жазоси олиши мумкин. Унинг шахмат фаолияти вақтинча тўхтатилди ва умрбод тақиқ қўйилиши ҳам мумкин.

Маълумотларга кўра, заҳарланганига қарамай, Османова соғайиб, мусобақани давом эттирди ва иккинчи ўринни эгаллади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: