18:48 | 13.11.24

                       

Шаҳрихонда ўғил онасига уч ойлик алимент пулини тўлаб берди

Шаҳрихон туманида 55 ёшли она ўз фарзандидан алимент ундириб беришини талаб қилиб, судга мурожаат қилган.

Она ўз фарзанди устидан моддий таъминотсиз қолганидан кейин судга мурожаат қилишга мажбур бўлган. Суд қарорига кўра, ўғилга ҳар ой алимент тўлаш мажбурияти юклатилган.

МИБнинг «Bugun.uz»га маълум қилишича, бюро огоҳлантириш беришига қарамасдан, ўғил барибир онасига алимент тўлашдан бўйин товлаб келган. А.У.га нисбатан тегишли ҳужжатлар йиғилиб, яна судга тақдим этиш учун тайёрланди. Шундан сўнг,  ўғил 3 ойлик алимент пулларини тўлаб берган.

Қайд этилишча, ҳозирда МИБ томонидан А.У.нинг алимент тўлашни давом эттириши устидан назорат ўрнатилади. Она суд ҳужжатида белгиланган миқдордаги алиментни ўз вақтида олишда давом этмоқда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, ота-онасини моддий таъминотсиз қолдирган шахсларга нисбатан маъмурий ёки жиноий жавобгарлик белгиланиши мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: