19:13 | 26.08.24

                       

Шаҳрисабз ва Бейлаган биродар шаҳарлар деб эълон қилинди

Шаҳрисабз ва Бейлаган биродар шаҳарлар деб эълон қилинди.

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида «Ўзбекистон – Озарбайжон бизнес-форуми» ташкил этилди.

Форумда Шаҳрисабз шаҳри ҳокими Шерзод Бўриев ҳамда Бейлаган шаҳар ҳокими Азиз Азизов томонидан икки шаҳар ўртасида ҳамкорликни янги босқичга кўтариш мақсадида Озарбайжоннинг Бейлаган шаҳри ҳамда Шаҳрисабз шаҳарларининг биродарлашган алоқаларини ўрнатиш тўғрисида келишув имзоланди.

Келишувга кўра, шаҳарлар туризм, савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шаҳарларнинг таълим ташкилотлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни қўллаб-қувватлаш каби масалаларда ҳамкорлик қилиши кўзда тутилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: