22:56 | 21.12.23

                       

Шамоллашга қарши дорилар: таблетка, сироб ва вакциналар ҳақида билиб олинг

Қиш фаслида кўп учрайдиган грипп турлари ва мавсумий шамоллашни қандай даволаш мумкин? Батафсил маълумотга эга бўлинг

Қишнинг совуқ кунларида аҳоли орасида шамоллаш, грипп ва ЎРВИ билан касалланиш ҳолатлари кўпаяди. Катталар ва болалар орасида бу каби мавсумий касалликларнинг тарқалиши ва кўпайиши дори-дармон воситаларига нисбатан талабни оширади.

Шамоллаш.
Фото: Forum Daily

Bugun.uz айни шу мақсадда, ўз муштарийларига қиш фаслида кузатиладиган мавсумий касалликларга қарши дори-дармон воситалари ҳақида маълумот беради.

Шамоллаш ва гриппга қарши воситалар

Шамоллаш ва ўткир респиратор касаллиларга (ЎРК) қарши вакцина мавжуд бўлмаса ҳам, организмда уларга қарши курашувчи хусусиятларни ишлаб чиқувчи вакциналар мавжуд. Уларнинг самарадорлиги беморнининг инфекция ташувчи билан қилган ўзаро контактига боғлиқ.

Гриппга қарши эмлашлар яхши танилган ва уларнинг самарадорлиги исботланган. Ушбу вакцина мажбурий эмлаш гуруҳига кирмаса-да, ЖССТ мутахассислари ва шифокорлар кишиларга ўзини гриппдан олдинроқ ҳимоя қилиш имкониятидан фойдаланишни тавсия этадилар.

Бугунги кунда фармакологик бозорда асосан инактивация қилинган вакциналар мавжуд бўлиб, улар препаратни қўллашдан кейин асоратларни келтириб чиқармайди.

Бу препаратлар орасида энг кенг тарқалганлари қуйидагилардир:

  • Инфлювак;
  • Гриппол;
  • Агриппал;
  • Фоварикс.

Шуниси эътиборга лойиқки, вакциналарнинг таркиби келгуси мавсум учун тадқиқотчиларнинг прогнози натижаларига қараб ҳар йили ўзгариб туради. Инсон организми учта энг тарқалган грипп вируси штамми: А, Б ва С билан инфекцияланишга мойил бўлади. Яқинлашиб келаётган совуқ мавсумда қайси грипп штамми фаол бўлишига қараб, фармацевтика компаниялари ўша мавсум учун мос бўлган эмлашни яратадилар.

Вакцина ва штамм турининг мос келмаслигида касалланиш содир бўлиши мумкин, аммо «нотўғри» эмланиш ҳолатида ҳам грипп анча енгил кечади

Вирусга қарши дорилар

Шамоллаш ва гриппга қарши дорилар тиббиёт соҳасида клиник жиҳатдан исботланган самарадорликка эга ҳисобланади. Биологик фаол қўшимчалар ва гомеопатик воситалар эса булар сирасига кирмайди.

Грипп ва ЎРВИни даволашда қўлланиладиган ва тасдиқланган препаратлар бир неча гуруҳга ажратилади:

1. Вакциналар ва гриппга қарши эмлаш — Вакцинанинг асосий компоненти кучсизлантирилган ёки инактивацияланган («ўлик») турли штаммдаги грипп вируслари ҳисобланиб, уларни инсон организмига киритиш улар иммунитетининг мос антитаналарини ишлаб чиқаришга олиб келади.

Ушбу гуруҳ воситалари касалликнинг олдини олиш ва асоратлар юзага келиши эҳтимолини камайтиришга қаратилган

2. Махсус антивирус препаратлар ва кенг спектрли таъсирга эга антивирус воситалар — терапевтик таъсирга вирусларни зарарсизлантириш ва уларнинг кўпайиш қобилиятини бостириш йўли билан эришилади.

3. Иммуностимулятор воситалар — организмнинг ҳимоя кучларини қисқа муддатга кучайтириш имконини беради.

4. Касаллик аломатлари жиддийлигини камайтиришга қаратилган дори-дармонлар хусусан, ваража, бош оғриғи, иситма, шиллиқ қаватларнинг шишиши ва бошқаларни даъволайди.

Вирусга қарши ва иммуностимулятор дори-дармонларни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Негаки, ушбу гуруҳ воситалари кашф қилинганига ҳали кўп бўлмаган ва вируслар билан курашиш оқибатлари ҳали тўлиқ ўрганилмаган.

Иммуностимулятор воситаларни ўзбошимчалик билан қабул қилиш жиддий «аутоиммун» реакциялар ва касалликлар, онкологик касалликлар каби оқибатларга олиб келиши мумкин

Вирусга қарши препаратлар

Вирусга қарши дориларнинг ўзига хос томони шундаки, ҳозирги кунда грипп вирусининг барча турларини енгиш учун мўлжалланган универсал воситанинг ўзи мавжуд эмас. А ва Б вирусларининг энг кўп учрайдиган турларига қарши курашадиган препаратлар ишлаб чиқилган бўлса-да, тегишли таҳлилларсиз инфекцион агент турини аниқлаш имконсиз ҳисобланади.

Энг машҳур ва топиш осон бўлган вирусга қарши препаратлар орасида қуйидагилар мавжуд:

1. Ремантадин (Римантадин) — А типли грипп вирусига қарши самарадорлик хуcуcиятига эга бўлиб, ҳамёнбоп дори саналади. Мазкур препаратни ўз вақтида қабул қилишни бошлаш оғир асоратларни камайтиришга ёрдам беради (бронхитни 3 марта, пневмонияни 6 мартагача). Препарат вируснинг фаоллигини пасайтириб, тикланишни тезлаштиради ва касаллик аломатларини енгиллаштиради.

Чиқарилиш шакли: таблеткалар ва болалар учун сироп кўринишида

2. Тамифлю — Энг кенг тарқалган А ва Б типдаги грипп вирусига қарши самарали дори воситаси ҳисобланса-да, кўплаб қарши кўрсатмалар ва ножўя таъсирларга ҳам эгадир.

3. Ингавирин — А ва Б типдаги грипп вируслари, шуниндек парагрипп, аденовирус ва баъзи респиратор инфекция қўзғатувчиларига қарши юқори самарадорликка эга бўлган дори воситасидир. Препарат нафақат антивирус, балки қисқа муддатли иммуномодулятор таъсирга ҳам эга бўлиб, организм томонидан интерферонларнинг ўз-ўзидан ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар: препарат таркибий қисмларига нисбатан юқори сезувчанлик ҳоларларида ва 18 ёшгача бўлган болалар истеъмол қилишида эҳтиёт бўлиш керак

4. Кагоцел — вирусга қарши ва иммунитетни кучайтирувчи комплекс таъсирли восита. Ўз вақтида қабул қилиш бошланганда самарали ҳисобланади (касалликнинг биринчи аломатлари сезилишидан бошлаб 24 соатгача). Бундан ташқари, грипп билан касалланган бемор билан контактда бўлганда фавқулодда профилактика учун қўлласа ҳам бўлади.

Препаратнинг таркибий қисмларига аллергик реакция мавжудлигида эҳтиёткорлик билан фойдаланиш керак. 3 ёшгача бўлган болалар ва ҳомиладор аёллар учун тавсия этилмайди.

5. Ситовир 3 — цикловир гуруҳига мансуб комбинатив дори воситаси. Вирусга қарши курашиш, табиий иммунитетни мустаҳкамлаш, грипп ва шамоллаш белгилари жиддийлигини камайтириш учун қўлланилади. Таркибида тимоген, бендазол ва С витамини мавжуд.

Препарат қон босимининг пасайишига олиб келиши мумкинлиги сабабли гипотоник беморлар эҳтиёткорлик билан фойдаланишлари керак.

1 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладор аёллар, қандли диабет билан оғриган, ошқозон яраси мавжуд ва таркибий қисмларига нисбатан юқори сезувчанликка эга беморлар қўллаши тавсия этилмайди

6. Озелтамивир ва Занамивир — Янги авлод антивирус препаратлари бўлиб, яқинда ишлаб чиқилган. Уларнинг мақсади — грипп вирусининг А ва Б штаммлари томонидан чақирилган вирусли инфекцияларни олдини олиш ва даволашдир. Препарат шифокор кўрсатмасига биноан қабул қилинади.

Ўз вақтида бошланган терапия иситма, ваража, умумий ҳолсизлик, томоқ оғриғи, бўғим ва мушакдаги оғриқлар каби аломатларни тезда бартараф қилишга ёрдам беради. Препарат асоратлар ривожланиши эҳтимолини камайтиришда самарали бўлади.

Чиқарилиш шакли: таблетка ва ингаляция учун эритма. Ишлатишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: