18:13 | 05.08.24

                       

Шарофиддин Болтабоев дзюдодаги фаолиятини тўхтатди

«25 йиллик меҳнатларим ва орзуларимдан воз кечяпман». Шарофиддин Болтабоев дзюдодаги фаолиятини тўхтатди.

Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Шарофиддин Болтабоев 28 ёшда спортдаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақда у ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Шарофиддин Болтабоев Париж-2024 да ўтиш баҳсида бронза медали учун курашиш имкониятини йўқотиб, Олимпиададаги иштирокини якунлаган. Шундан сўнг, у дзюдо спортида фаолиятини тўхтатганини айтди.

«Ҳозирда жуда ҳам оғир кунларни, стрессларни бошдан ўтқазяпман. Сабаби, 25 йиллик меҳнатларим ва орзуларимдан воз кечяпман. 4 ёшимда шу спортни бошлаганман ҳар бир ишимда фақат шу спорт билан бўлганман. Бир кун ҳам ташлаб кетмаганман. 11 йил узликсиз терма жамаода юртим учун татамига чиқдим. Ҳеч қачон юртимни, ор-номусини сотмадим. Мен учун тўғриси, жудаям оғир қарорни қабул қилдим. Шу тўғри танлов деб ўйлайман ва мени қароримни ҳурмат қилиб, тўғри тушунасизлар деган умиддаман.

Мен ўз спорт фаолятимни якунладим, ҳаммаси учун сизларга катта раҳмат! Сизларни бир хафа қилдим, бир хурсанд қилдим, рози бўласизлар. Олимпиада медалини олиб келаман, деб ҳаракат қилдим. Лекин тақдиримга ёзилмаган экан, Аллоҳ энг яхшисини билгувчи. Мен 29 ёшга кирдим, бутун ишимни Аллоҳга таввакал топширганман. ИншаАллоҳ, ўзимга мос иш насиб қилсин», — деб ёзди спортчи Instagram саҳифасида.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: