9:06 | 15.09.23 1002

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари иқтисодий кенгашини тузиш таклифи билан чиқди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлат раҳбарларини иқтисодий кенгаш тузишга чақирди.

Кеча, 14 сентябр куни Тожикистон пойтахти Душанбеда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бешинчи Маслаҳатлашув учрашувига йиғилган Марказий Осиё давлат раҳбарларини ўзаро иқтисодий кенгаш ташкил этишга чақирди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон давлат раҳбари савдо-иқтисодий кун тартибининг барча йўналишлари бўйича амалий ҳамкорликни кенгайтириш зарур эканлигини таъкидлаган. Бундай кенг ҳамкорлик учун эса, албатта, профессионал ишловчи иқтисодий кенгаш керак.

Ўзбекистон Президенти ўз нутқида ифода этган қарашлар ва мақсадлар Марказий Осиёда барқарорлик йўлида фаол ташқи сиёсат олиб бораётган барча қўшни республикалар иш режасига айни мос тушиши эътироф этилмоқда. Зеро, барқарор Марказий Осиё бўлиши учун барқарор иқтисодий асослар керак.

«Бизнинг учрашувларимиз ва эришган келишувларимизни амалда жорий этиш самарадорлигини ошириш механизмларини ишлаб чиқиш лозим, деб ҳисоблаймиз. Бундан ташқари, кун тартибидаги савдо-иқтисодий масалаларнинг бутун комплекси бўйича амалий ҳамкорликни кенгайтириш учун Марказий Осиё давлатлари иқтисодий кенгашини ташкил этишни таклиф қиламиз», дейди давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Душанбедаги Маслаҳатлашувда Марказий Осиё минтақаси учун умумий медиа-платформа яратишни ҳам таклиф қилганди.


Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 4
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 348
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 372
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 201
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 410
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 311