10:18 | 18.09.23 747

Шавкат Мирзиёев Наим Каримовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Шунингдек, бир қатор давлат амалдорлари ҳам олимнинг яқинларига таъзия йўллаган.

Адабиётшунос олим, академик Наим Каримов кеча, 17 сентябр куни 91 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Президент Шавкат Мирзиёев олимнинг вафоти муносабати билан унинг яқинларига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Таъзия матнида Наим Каримовнинг ҳаёти, серқирра илмий фаолияти, ўзбек адабиётшунослиги ривожига қўшган ҳиссаси эсланади. Шунингдек, унинг мустабид тузум йилларида қатағон этилган ўзбек зиёлиларининг ҳаёти ва фаолиятини ҳар томонлама ўрганиш, уларнинг илмий-маърифий меросини оммалаштириш борасидаги хизматлари эътироф этилади. Бундан ташқари, Наим Каримовнинг жаҳон адабиётининг бир қатор сара асарларини ўзбек тилига маҳорат билан таржима қилгани, тарихий мавзулардаги йигирмага яқин ҳужжатли фильмларни яратишда фаол иштирок этгани таъкидланади.

«Атоқли олим, меҳрибон устоз, самимий ва камтарин инсон Наим Каримовнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади», дейилади хабарда.

Шавкат Мирзиёевдан ташқари Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов, бош вазир Абдулла Арипов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Сайидов ва Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошевлар олимнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирган.

Маълумот учун, Наим Каримов 1932 йилда Тошкентда зиёли оилада туғилган. У 1955 йилда САГУ (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) филология факультетини тамомлаган. Университетни битиргач Алишер Навоий номидаги тил ва адабиёт институтига ишга кирган. Узоқ йиллик фаолияти давомида олим Ойбек, Ҳамид Олимжон, Ғафур Ғулом, Ҳамза Ҳакимзоданинг кўп жилдлик асарлар тўпламларини тайёрлаб, нашр қилдиришда қатнашган. Наим Каримов мустамлакачилик даври қурбонлари хотирасини абадийлаштириш бўйича жамоатчилик комиссияси раиси сифатида Тошкентда Шаҳидлар хотираси ёдгорлик мажмуасини бунёд этиш (2001), шунингдек Қатағон қурбонлари музейини ташкил қилишда (2002) жамоатчилик ишларини амалга оширган. Адабиётшунос олим соҳа ривожига қўшган ҳиссаси ва кўп йиллик меҳнатлари эвазига Ўзбекистон Давлат фан арбоби (1996), «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби, «Биринчи даражали давлат мукофоти» (2022), филология фанлари доктори (1993), профессор (1994), академик (2017) каби унвон ва орденлар билан мукофотланган.


«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 238
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 444
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 1004
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1141
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1452
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 1174