14:50 | 26.04.23 618

Шавкат Мирзиёев Италия мудофаа вазири билан учрашди

Ўзбекистон ва Италия мудофаа идоралари ўртасида шериклик муносабатлари йўлга қўйилади

Шавкат Мирзиёев 26 апрел куни Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турган Италия мудофаа вазири Гвидо Крозеттони қабул қилди, дея хабар берди Президент матбуот хизмати.

Фото: Президент матбуот хизмати

Учрашув аввалида Гвидо Крозетто Ўзбекистон етакчисига Италия президенти Сержо Маттарелла ва Вазирлар Кенгаши раиси Жоржи Мелонининг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

«Икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги юксак даражаси мамнуният билан қайд этилди. Конструктив сиёсий мулоқот ривожланиб бормоқда. Кейинги бир неча йилда ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажми икки баробарга ошди. Мамлакатимизда Италиянинг етакчи олий таълим муассасалари – Турин политехника ва Пиза университетларининг филиаллари фаолият юритмоқда», дейилади хабарда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Суҳбатда энергетика, шу жумладан, қайта тикланувчи энергетика, логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда амалий ҳамкорлик қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Давлат раҳбари Ўзбекистон ва Италия мудофаа идоралари ўртасида шериклик муносабатларини йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш, жумладан, Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан тартибга солиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1169
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 529
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 807
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 830
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1499
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 682